Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан болалар ва катта ёшдаги беморлар учун беғараз ёрдам сифатида ташкил этилган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акцияси тадбирлари воҳамизда ўзгача кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевнинг ўзи донор сифатида қон топшириши воҳамиздаги кўплаб тиббиёт ходимларини бу хайрли ишга ундади, эзгулик сари илҳомлантирди.
Ушбу акцияни давом эттириш мақсадида 26 март куни РИКИАТМ Қарши филиали т.ф.д. Юлдошев Набижон Пиримович бошчилигида бир гуруҳ шифокорлар вилоят қон хизмати марказида қон топширишди.