8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан РИКИАТМ Қарши филиалида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда марказ директори т.ф.д. Юлдошев Набижон Пиримович жамоа аёлларини баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами муносабати билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик, барча ишларида муваффақият тилади.
Шундан сўнг марказ касаба уюшмаси раиси Жумаев Акмал Минглиевич сўзга чиқиб аввало байрам билан табриклаб, сўнгра фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширлди. Тадбир сўнгида марказда узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган шифокорлар томонидан ҳам байрам табриклари айтиб ўтилди.
РИКИАТМ Қарши филиали жамоаси номидан 8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларни чин дилдан муборакбод этамиз.