РИКИАТМ Қарши филиали мажлислар залида “Novugen” компаниясининг халқаро савдо ва маркетинг бўйича менежири Жавед Хон томонидан «Ҳақиқий клиник амалиётда юқори юрак-қон томир хавфи бўлган беморларни бошқариш масалалари» мавзусидаги маърузаси бўлиб ўтди.
Дастлаб маърузани марказ директори т.ф.д. Юлдошев Набижон Пиримович кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Жавед Хон ўз маърузаси бошлади. Маърузада юрак қон томир касалликларининг фарқи, хавфли турлари ва уларни бартараф этишда халқаро тажрибалардан фойдаланиш йўллари ҳақида тушунча ва маълумотлар бериб ўтилди.
Маъруза якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шу тариқа маъруза ўз ниҳоясига етди.
Якунда Жавед Хон марказнинг имкониятлари билан танишаркан бу ердаги шарт-шароит ва имкониятлар халқаро стандартларги тўлақонли жавоб беришини таъкидлаб ўтди.
Ўйлаймизки бу каби маърузаларни ташкил этиш шифокорларнинг билим салоҳиятини янада ривожлантиришга яқиндан ёрдам беради.
