Ўзбекистон Республикаси Тиббий Туризм ассоциацияси, Навоий вилояти хокимлиги ва Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси биргаликда жорий йилнинг 18 феврал куни Навоий вилояти Маънавият ва маърифат маркази анжуманлар саройида “Ўзбекистон Республикасида ахолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва турларини халқаро даражага олиб чиқиш ва тиббиёт соҳасидаги ютуқ ва имкониятларини янада оммалаштириш” мавзусида “Workshop – 2022” конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Республиканинг етук ва илғор тиббиёт муассасалари ўзларининг ютуқ ва имкониятларини намойиш этишди. Шулар қаторида Республика ихтисослпштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг бир гуруҳ етук мутахассислари ушбу конференцияда муносиб иштирок этишди.
Ўйлаймизки ушбу ўтказилган конференция юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳатлар билан юртдошларимизни таништиришда катта имконият яратиб бера олди.
