Бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Авазов Д.А. йиғилишни кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг дастлабки масала РИКИАТМ Қарши филиалида 2021 йил ноябр-декабр ойларида Поликлиника бўлимига ташриф буюрган амбулатор беморларнинг ташрифи ва кўриги буйича Поликлиника бўлими бошлиғи Равшанов С.А. нинг маърузаси тингланди.
Кейинги масала марказ статист шифокори Хамидов М.З. томонидан 2021 йил декабр ойи аналитик хисоботи тингланди.
