Жорий йилнинг 28 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциацияси тиббий туризм бозори ва тиббий хизматлар экспорти иштирокчиларининг Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танловнинг мақсади тиббий туризм индекси халқаро рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилашга кўмаклашишдир.
Танловда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:
– Веб сайт;
– Буклет;
– Видеоролик;
– Хизмат кўрсатиш;
– Реклама;
– Лойиҳа
Танлов якунида ғолиблар қаторида алоҳида номинациялар бўйича ҳам тақдирланишди. Шулар қаторида РИКИАТМ Қарши филиали директори т.ф.д. Юлдошев Набижон Пиримович ҳам Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциацияси раиси Шукуров Акобир Фурқатович томонидан “Ўзбекистон Республикасида тиббий туризм соҳасини ривожлантиришда самарали фаолият юритгани учун” фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
