РИКИАТМ Қарши филиалининг 2021 йилдаги фаолияти ва 2022 йилдаги режалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишда марказ директори т.ф.д. Набижон Юлдошев сўзга чиқиб жорий йилнинг 12 ойи давомида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар, вилоятда кардиология соҳасидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда таклифлар ҳақида маъруза қилди.
Мақсад Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига марказ жорий йилда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар кўрсатгичлари ҳамда келгуси йилга ажратилиши зарур бўлган маблағлар ажратилиши.
Йиғилишда вилояти молия бошқармаси рахбари Файзулла Юсупов, доимий комиссия раиси, депутат Руйиддин Раупов ва депутатлар Лола Наврузова, Даврон Пармоновлар қатнашди.
Йиғилиш якунида маслаҳат поликлиникасини алоҳида бино қуриб кўчириш, болалар жаррохлик бўлимини ташкил этиш, “Худудгаз” вилоят бошқармаси томонидан қўйилган қарздорликни бартараф этиш ҳамда давлат бюджети томонидан ажратиладиган маблағларни ошириш бўйича таклифлар берилди. Ушбу таклифлар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан қабул қилиниб, ўз ечимини топиши борасида келишиб олинди.
