Жорий йилнинг 17 декабр санасида Қарши шаҳрида жойлашган “Афросиёб” мехмонхонасининг мажлислар залида “Шаяна фарм” компанияси ҳамкорлигида Қашқадарё вилояти кардиологлари йил якунлари ва келгуси йил режаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб учрашувни вилоят бош кардиологи, РИКИАТМ Қарши филиали директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра “Ўткир коронар синдром. Метаболик терапияни танлаш” мавзусида маъруза қилди.
Шундан сўнг йиғилганларга марказда қилинган ишлар, эришилган ютуқлар, чет эл клиникалари билан тузилган ҳамкорлик ва унинг натижалари намойиш этилди.
Учрашув сўнгида тез кунларда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти учун Қашқадарё вилояти кардиология хизмати сифатини яхшилаш учун шахар ва туманлар кесимида муаммо ва таклифлар урганилди.
