Жорий йилнинг 1-29 декабар кунлари Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказнинг “Кардиология ва геронтология” кафедраси режасига асосан Қашқадарё вилоятида “Юрак аритмияларининг кечиш хусусиятлари, замонавий диогностика ва даволаш стандартлари” мавзусида 144 соатлик ўқув курси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўқув курси давомида курсантларга қўшимча равишда профессор ўқитувчилар томонидан қизиқарли маърузалар ҳам ташкиллаштирилган.
Шундай маърузаларнинг дастлабкиси ўқув курсининг иккинчи кунида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали мажлислар залида “SANTO Member of Polpharma Group” компанияси томонидан ташкил этилди.
Маъруза т.ф.д профессор Тулабаева Гавҳар Миракбаровнанинг “Сурункали юрак етишмовчилиги. Янги даволаш стандартлари.” мавзусида бўлиб ўтди. Марказ директори т.ф.д Юлдошев Набижон Пиримович маърузани кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Гавҳар Миракбаровна ўз маърузасини бошлади.
Ушбу маърузада кардиология соҳасида беморларни даволашнинг янги ва замонавий усуллари ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.