Россиянинг Москва шаҳрида Эндоваскуляр хирургия бўйича XXIII Халқаро Конгресси давом этмоқда. Ушбу конгрессда Ўзбекистон делегацияси таркибида марказимиздан директор т.ф.д. Юлдошев Н.П. бошчилигида 4 нафар интервенцион кардиолог иштирок этмоқда. Конгресс юрак туғма ва орттирилган нуқсонлари, юрак коронар артериялари, бош мия артериялари патологияларида эндоваскуляр амалиётлар муаммолари ва уларнинг замонавий ечимлари тўғрисидаги маъруза ва клиник ҳолатлар билан қизғин давом этмоқда.
