Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали кардиореанимация бўлими мудири Рахимова Саодат Даминовна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
13 ноябр куни Тошкентда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкиллаштирилган маросимда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев давлат мукофотларини эгаларига топширди.
Қувонарлиси шундаки кардиология маркази ҳудудий филиаллари орасида Қарши филиали шифокорларининг юксак эътирофга сазовар бўлиши биринчи навбатда вилоятимизда тиббиётга қаратилаётган эътибордандир.
Хурматли Рахимова Саодат Дамоновна
Сизни бугунги тиббиёт ходимлари куни байрами муносабати билан табриклайман.
Сизнинг маҳоратингиз, малакангиз, маъсулиятингиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида алохида ўрин эгаллайди. Халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлсин!
Шу фурсатдан фойдаланиб марказ жамоаси номидан қолаверса бўлимингиз ходимлари номидан чин қалбимдан муборакбод этамиз. Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, улкан марраларни забт этишингизга тилакдошмиз.
Сизга чексиз хурмат билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали жамоаси!
Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!!!