Юртимизда ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида нишонланади. Шу муносабат билан марказда йиғилиш бўлиб ўтди.
Дарҳақиқат, ўз ҳаёти ва фаолиятини инсонларнинг саломатлигини асрашдек шарафли, машаққатли ишга бағишлаган тиббиёт ходимларини ҳар қанча эътироф этса арзийди. Уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини халқимиз синов, пандемия даврида яна бир бор ҳис этди.
Тадбирда сўзга чиққан марказ директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. соҳадаги ислоҳотлар, уларнинг натижаси юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг ХДП нинг Қарши шаҳар Кенгаши ходимлари томонидан байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди. Марказ Касаба уюшмаси хамда Қашқадарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан ҳам бир қатор тиббиёт ходимлари тақдирланди.
Ҳурматли тиббиёт ходимлари байрамингиз муборак бўлсин.