Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида марказ директори т.ф.д. Юлдошев Набижон Пиримович бошчилигида навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир нечта масалалар кўриб чиқилди.
1. 2021 йил сентябр ойи ҳолатида олиб борилган ишлар, умумий статистика бўйича аналитик ҳисобот натижалари тўғрисида марказ умумий бўлим бошлиғи статист Тоғаева Наргиза Бозоровна маъруза қилди.
2. Рентген эндоваскуляр жаррохлик бўлими ва Рентген эндоваскуляр жаррохлик опер блокининг Марказ “Доимий фаолиятдаги хайъат”лари томонидан 2021 йил сентябр ойи учун касаллик тарихларини бўлими ички текширувини ўрганиш ва текшириш натижалари тўғрисида даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Авазов Дилшод Амиркулович маъруза қилди.
3. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Поликлиника бўлими ҳамшираси Сафарова Тозагул Пўлатовнанинг нафақа ёшига тўлганлиги муносабати билан хайрлашув маросими бўлди. Унда марказ касаба уюшмаси раиси Жумев Акмал Менглиевич сўзга чиқиб, дастлаб у кишига узоқ йиллик меҳнат фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва келгуси ишларига ривож тилади. Шундан сўнг у кишига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилиб муносиб равишда кузатилди.