Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Қашқадарё вилояти Туризм ва спорт бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг барча қатламлари ўртасида “ИНСОН ҚАДРИ УЧУН” шиори остида ўтказилган “Оммавий югуриш” тадбирида “Энг жамоавий ташкилот” номинациясида РИКИАТМ Қарши филиали жамоаси, “Ғалабага бўлган интилиши” Эштўхтаева Лобар номинациясида ва “Энг ёши катта иштирокчи” номинациясида Ботирова Гулшан ғолибликни қўлга киритишди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ғолибларни филиал директори т.ф.д. Юлдошев Набижон Пиримович шахсан ўзи табриклаб, келгусида бунданда улкан ғалабаларга эришишларини тилади.
