Одатда, шифокорлар кекса ёшли инсонлар танасига тиғ теккизишнинг ўзи жуда нозик жараён эканлигини айтишади. Юрак соҳасидаги жарроҳлик амалиётлари эса ўта мураккаб ва анчайин хавфли. Шу боис, ҳатто мазкур соҳада пешқадам бўлган давлатларда ҳам бундай операциялар камдан-кам ўтказилади. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали шифокорлари бунинг уддасидан чиқишди. Миришкорлик Чулли Бобо Шоматов юрак соҳасида оғриқлар зўрайиб, аҳволи ёмонлашгач жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Республикамизнинг турли муассасаларига мурожаат қилади. Аммо, рад жавобини олади. Бугун отахон марказ шифокорлари, тиббиёт ходимларидан мамнун. «Умримга умр, ҳаётимга эса мазмун кириб келди», дейди отахон.
