(БАЭ) – бачадон миомасини жарроҳлик амалиётисиз даволашнинг замонавий усули. Натижаси елка, тирсак ёки сон артериал томирларидан ингичка найча (катетер) орқали бачадон артерияларига махсус препарат (таркибида миома артерияларини тўсиб турадиган майда шарлар -эмбол) юборилиб, миома тугунларида қон оқимини тўхтатиш орқали эришилади. Эмболизациядан сунг бачадон артериясида қон оқими тўхтаб, бир неча соат ичида миома тугуни ўлиши кузатилади. Бачадон артерияларининг эмболизацияси кўп ҳолларда бачадон миомасини олиб ташлашдан воз кечиш ва репродуктив функцияни сақлаб қолиш имконини беради. 1. Симптоматик ва ўсаётган бачадон миомасининг ҳомиладорликнинг 20 хафталигига қадар бачадон бўйни, эндометрия ва тухумдонларнинг оғир патологияси бўлмаганда; Ҳомиладор бўлмоқчи бўлган аёлларда патогенезида бепуштлика сабаб бўлган бачадон миомасининг тасдиқланганда ёки миома сабабли хомила тушиш хавфи юқори бўлганда, хавфсиз миомектомия қилиш мумкин бўлмаса, миомектомия ёки гистерорезектоскопияга тайёргарлик сифатида. 2. Даволашнинг бошқа усуллари имконсиз бўлганда ёки беморнинг ҳаётига хавф солувчи ҳақиқий таҳдидни ўз ичига оладиган турли этиологияларнинг бачадондан кучли қон кетишида. Миома учун БАЭ кўрсаткичларини аниқлашда ахамиятлиси беморнинг бачадонни сақлаб қолиш истагида, беморларни мотиватсияси (хавфли юқумли жараённинг мавжудлиги, операцияни инкор этганлиги, ҳомиладорликка қизиқиши) муҳим хисобланади. РИКИАТМ Қарши филиали интервенцион кардиологи Хуррамов Мухиддин бошчилигида охирги 3 ойда 10 нафар бемор бачадон артерияларининг эмболизация амалиёти бажарилди. Асосан мурожаат этган беморлар 38-56 ёшда бўлиб, қон кетишидан, қориннинг пастки қисмида даврий оғриқлардан шикоят қилдилар. Ултратовуш текшируви ўтказилганда миома FIGO таснифи бўйича 2 дан 6 ҳафтагача бўлганлиги аниқланди. Барчасига амалиётлар елка артерияси орқали махаллий оғриқсизлантириш ёрдамида амалга оширилди. Барча амалиётлар ҳеч қандай асоратларсиз муваффақиятли ўтди. Жараёндан сўнг, беморларда қориннинг пастки қисмида 2-3 кун давом этадиган енгил характерли оғриқни ҳис қилишди. Оғриқлар яллиғланишга қарши ностероид дорилар ёрдамида енгиллашди. Беморларнинг ўртача марказда ётиб даволаниш муддати 3-4 кун.
