Қарши шаҳридаги кардиология марказида Россия, Ҳиндистон ва бошқа хорижий давлатларда ўқиб, малака ошириб қайтган Қашқадарё, Навоий ва сурхондарёлик ёш кардиолог врачлар сони ортиши кўпроқ беморлар дардига даво бўлишга сабаб бўлмоқда. Вилоят ҳокими марказ бош врачи ва ёш шифокорлар билан учрашиб, яна қандай замонавий технология ва аппаратларни харид қилиш, шунингдек, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан қизиқди. Марказда йил бошидан буён 2500 нафар беморларга юқори технологик кардиожарроҳлик диагностикаси ва даволаш амалиётлари ўтказилган бўлса, шундан, 310 нафар беморлар республикамизнинг турли вилоятларидан ҳисобланади.
