Марказ директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. ташаббуси билан O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари А. Шеров ва бир гурух партия аъзолари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда партиянинг Х Съездида кун тартибига қўйилган масалалар ва партиядан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги 10 та устувор вазифага алоҳида тўхталди. Хар бир вазифа юзасидан тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби хусусида ҳам фикрлар алмашилди.
-Ушбу китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилгани бизни ҳам айни вақтда янгича илғор ғоялар, эзгу ташаббуслар билан ишлашга ундайди, – дейди партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари А.Шеров. – Уни ўқирканмиз, Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учунлгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввурга эга бўламиз.
Йиғилиш сўнгида партияга ўз хохиши билан аъзо бўлишни хохлаганлар рўйхатга олинди.
