Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида” Фармонига асосан давлатимизнинг кўплаб фуқаролари тақдирланди.
Улар орасида Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган тиббиёт соҳаси ходимларининг ҳам борлиги қувонарли ҳолат.
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш боршқармаси мажлислар залида бир гуруҳ тиббиёт ходимларига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Мамадиев Ш.И томонидан топширилди.
Шу қаторда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Юлдошев Н.П. ҳам эсдалик нишони билан тақдирланди.
Ҳурматли шифокорлар мукофотлар муборак бўлсин!!!