Бугун РИКИАТМ Қарши филиалида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Йил номинациялари” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Дастлаб тадбирни филиали директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. кириш сўзи билан очиб, филиал ишчи ходимлари ва йиғилганларни мустақилликнинг 30 йиллиги билан ўз табригини йўллади. Кейинги сўз навбати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назорат инспекцияси вилоят булими бошлиғи Илҳом Қодировга берилди, у киши ҳам филиал ҳақида ўзининг илиқ фикирларини билдириб барчани байрам билан муборакбод этди.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми яъни тақдирлаш маросимига навбат берилди. “Йилнинг энг яхши бўлими” номинациясида 1 ўринни “Поликлиника” бўлими қўлга киритди. Худди шу номинациянинг 2 ўрини “РЭЖ жаррохлик” блокига насиб этди. “Йилнинг энг яхши шифокори” номинациясида 1 ўринни Ражабов Ғулом олган бўлса 2 ўрин Жонқулова Мадинага насиб этди. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” номинациясида 1 ўринни Ҳамраева София, 2 ўринни Рахмонова Турсунтош ва 3 ўринни Келдиёрова Дилбарлар қўлга киритишди. “Йилнинг энг яхши тозалик соҳибаси” номинациясида 1 ўринни Жумаева Зарифа, 2 ўринни Жўраева Гулзор ва 3 ўрини Болтаева Нафосатлар қўлга киритишди. Танлов ғолиблари филиал директори томонидан файрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг халқимиз севган хушовоз хонандалар томонидан куй қўшиқлар тақдим этилди. Тадбир сўнгида барчани байрам дастурхонига таклиф этилиб ош тарқатилди. Шу тариқа тадбир ўз ниҳоясига етди.