Республика ихтисослашган кардиология маркази Қарши филиалига Грузиянинг “Tbilisi Amerikan Hospital” клиникаси бош шифокори интервенцион аритмолог, электрофизиолог Реквава Роин Роинович ташриф буюрди. Ташриф давомида юрак ритми мураккаб тузилиши ташхиси билан оғриган бир нечта беморларда радиочастотали аблация, шунингдек Қашқадарё вилоятида илк маротаба бир неча йиллардан буён сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриб юрган ёш беморимизда юрак кардиоресинхронизациясини таминловчи 3 камерали кардиостимулятор (CRT-P) ўрнатилди. Ушбу ўтказилган юқори технологик жаррохлик амалиётлари нафақат вилоятимизда балки Республикамизда саноқли сонли беморларда амалиётга оширилаётган юқори тажриба ва чуқур билим талаб қиладиган амалиётлардир. Ўтказилган амалиётлар вилоят шифокорлари учун катта маҳорат дарси бўлди
Республика ихтисослашган кардиология маркази Қарши филиали жамоаси Реквава Роин Роиновичга қилган ташрифи ва ўтказган жаррохлик амалиётлари ҳамда маҳорат дарслари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.
