“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминот филиали Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига нисбатан 1.330.570.608 сўм ундириш бўйича судга мурожаат қилганлиги ҳақидаги 2021 йил 30 мартдаги 32-01-06/3709-сонли даъво аризаси нусхаси ва огоҳлантириш хатларини бизга жўнатган. Бироқ, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали бюджет ташкилот бўлиб, юқорида кўрсатилган шартномага асосан фойдаланган табиий газ учун 2021 йилнинг январь, февраль, март, апрель, июнь, июль, августь ойлари тўловларини ўз вақтида “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминот филиалига тўлаб берган. Ҳозирги кунда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг 2020 йил 18 декабрда 01-01/619-сонли табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома бўйича қарздорлиги мавжуд эмас.
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминот филиали томонидан бизга нисбатан қўйган талаби – табиий газ учун 1.330.570.608 сўм мутлақо асоссиз равишда ҳисобланган. Бугун филиал директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлисида иштирок этди. Ушбу суд мажлисда филиал директори 2018-2020 йилларда ноқонуний ёқилган газ учун қарздорлик суммасини имкон қадар камайтиришга харакат қилмоқда.
Умид қиламизки ушбу суд мажлиси бизнинг фойдамизга ҳал бўлади.
