Муҳтарам презединтимизнинг тегишли топшириқлари билан юртимизга Туркия, Германия ҳамда Россия Федерациясидан коронавирус инфекциясини даволашда кўмаклашишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида етук мутахассис шифокорлар ташрифи йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 23 август санасида ана шундай ташрифлардан бири Россия Федерацияси Уфа шахрининг нуфузли клиникаларининг етук шифокорлар анестезиолог- реаниматолог Баймурзина З.Р., инфекционист Насыров М.А., муолажа ҳамшираси Байрамгулова Р.М., палата тиббиёт оғаси Садртдинов Д.А. Қашқадарё – Сурхондарё вилоятларига ташриф буюришди.
Дастлаб вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Геолог махсус тақсимлаш маркази, Китоб тумани туманлараро юқумли касалликлар шифохоналарини кўриб, урганиб ўзларининг амалий ёрдамларини кўрсатиб, фикрларини билдириб ўтди. Ташриф давомида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида ҳам бўлишиб, дастлаб бу ердаги мавжуд шарт-шароитлар, юқори технологик жаррохлик амалиётлари ўтказиш учун яратилган имкониятлар билан танишиш баробарида жаррохлик амалиётларини бошидан ўтказган беморлар кўздан кечириб керакли маслахатлар беришди.
Сўнгра вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тулаков Р.П. бошчилигида “Юрак қон томир касалликларида COVID-19 коронавирус инфекциясининг ахамияти ва реабилитацияси” мавзусида конференция ташкил этилди. Конференция савол-жавоб тарзида бўлиб, унда йиғилган шифокорлар ўзларини қизиқтирган коронавирусга оид саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.