Бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Марказ директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. йиғилишни кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг дастлабки масала илмий тадқиқот ишлари натижалари бўйича артериал гипертензия билан оғриган беморларда диагностика ва ҳавф табақаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда марказдаги олиб борилган илмий тадқиқот ишлари шаклланиш ва прогрессиянинг профилактик даволаш схемасини оптималлаштириш усули натижалари буйича марказ Артериал Гипертензия бўлими бошлиғи Хожиева Г. Ғ. нинг маърузаси тингланди.
Кейинги масала РИКИАТМ Қарши филиалида 2 хил турдаги қандли диабет касаллигида учраган беморларни методик қўлланма орқали марказ Поликлиника бўлимида гликемик назоратини оптималлаштириш натижаларини жорий этиш буйича Поликлиника бўлими бошлиғи Равшанов С.А. нинг маърузаси тингланди.
Йиғилиш сўнгида РИКИАТМ Қарши филиали СЮЕ ва аритмология бўлими муолажа ҳамшираси Исмоилова Г.Р. хамда Кардиореанимация бўлими навбатчи ҳамшираси Мўминова Г.Т. ларнинг нафақа ёшига тўлганлиги муносабати муносиб хайрлашув маросими бўлиб ўтди. Унда марказ КУК раиси Жумев А.М. сўзга чиқиб ўзининг дил изхорларини билдириб, марказ томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирлади ҳамда шунга қўшимча равишда хар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари билан рағбатлантирилди.