РИКИАТМ Қарши филиалида ўрта тиббиёт ходимларини бўш турган вакант лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов жараёни бўлиб ўтди.
Танлов аввалида марказ директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. сўзга чиқиб танлов шартлари билан таништириб барча номзодларга омад тилади. Жараёнда хар бир номзод ихтиёрий равишда саволлар туширилган билетлардан тортиб ундаги саволларга жавоб беришди.
Танлов хаққоний ва шаффоф тарзда бўлиб ўтди ва 20 нафар номзодлардан ўз билимига ишонган саволларга тўлиқ жавоб берган 2 нафарини ишга қабул қилиш ҳамда яна 2 нафарини заҳирага олиш бўйича келишиб олинди.