РИКИАТМ Қарши филиали мажлислар залида директор т.ф.д. Юлдошев Н.П. бошчилигида марказ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1. Марказда 6 ойлик клиник аналитик 2021 йил 01 январ холатидан 1 июлга қадар марказда нечта ордер билан ётиб даволанган беморлар, нечта стационар ва амбулатор даволанган беморлар, утказилган юкори технологик амалиётлар, функционал диагностик текширувлар бўйича умумий хисоботни рентген эндоваскуляр жаррохлик бўлими бошлиғи Мирзаев Б.С. ўқиб эшиттирди.
2. Марказда 2021 йил бошидан июл ойига қадар 6 ойлик марказ учун режалаштирилган харидлар, хар бир бўлимнинг хўжалик хисобидаги ишлаб топилган пул маблаглар хисоботи, бюджетдаги пул маблағлари тўғрисида хисоботни марказ иқтисодчиси Хужакелдиева Д.Н. ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг марказ директори томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиилиги муносабати билан марказда ўтказиладиган “Марказ энг яхши шифокори, марказ энг яхши хамшира, марказ энг яхши маъмурий ходим, марказ энг яхши тозалик сохибаси,” наминация бўйича танлов ўтказиш фикри илгари сурилди. Ушбу танловни ўтказиш бўйича кенгаш аъзолари сайланди ва байрам олди танловда 1 ва 2 ўринни олганлар тақдирланиши келишиб олинди.
Бундан ташқари 2021 йилда ўз хисобларидан тиббий кўрикдан ўтган 99 нафар ишчи ходимларга тегишли буйруқ асосида тиббий кўрикдан ўтиш пуллари тўлаб берилганлиги ҳақида марказ директори таъкидлаб ўтди.