Жорий йилнинг 25 июн куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикасида интервенцион кардиологиянинг ҳолати. Янги ютуқлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси интервенцион кардиологлари ассоциациясининг биринчи илмий-амалий учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда интервенцион кардиология бўйича ташкилий масалаларни кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди ҳамда бир нечта муҳим масалалар бўйича маърузалар тингланди. Шу қаторда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори т.ф.д Юлдошев Набижон Пиримович ҳам “ЎКС: юрак-қон томир хавфини бошқариш. P2Y12 ингибиторининг танлови” мавзусида маъруза қилди.
Биринчи бор ўтказилган интервенцион кардиологлар учрашуви кутилганиданда анча кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
