Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали етакчи шифокорларининг Қашқадарё вилояти шаҳар, туман тиббиёт марказларига ва қишлок врачлик амбулаторияларига йил давомида ташрифи мунтазам бўлиб туради.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг бир гуруҳ мутахассислари Миришкор туманида бўлиб қайтишди.
Марказ директори т.ф.д. Н.П. Юлдошев топшириғи билан “Мобил гуруҳ” шифокорлари Миришкор туманида “Очиқ эшиклар” куни ташкил қилинди ва туман тиббиёт бирлашмасида юрак ҳасталикларидан азият чекаётган кўплаб беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Миришкор тумани куратори кардиолог А. Жумаев, ЭхоКГ шифокори Н. Юлдошев, кардиожаррох С. Абдурахмонов ва ЭхоКГ фелдшери А. Эргашовлар 50 нафар катта ёшдаги ва 30 нафар болаларда туғма юрак нуқсонли беморларнинг ҳолатини чуқур текшириб кўриб, уларни дарддан халос этиш бўйича зарур тавсиялар беришди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – кардиологиянинг сўнгги ютуқларини оммалаштириб, туман тиббиёт марказларига ва қишлок врачлик амбулаторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмасини бойитиш орқали халқимизга хизмат самарадорлигини янада оширишдан иборат.