Ҳабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 28 май кунидаги 10/20324 сонли кўрсатма хатига асосан, Швецариянинг «Eur Asia Heart» тиббиёт фонди Ташқи ишлар Вазирлигига юракни даволаш ва операцияларда ихтисослаштирилган бир гуруҳ шифокорлар профессор кардиохирург Т.Каррел, кардиохирург Р.Азер, кардиолог, электрофизиолог А.Брайтенштайн, реанимотолог анестезиолог В.Чегарев, лойиҳа менежери Э.Толмачеваларнинг 2021 йил 31 майдан 9 июнга кадар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида тиббий кўриклар, юрак туғма нуқсони билан туғилган беморлар учун операциялар, аортокоронар миниинвазив коронар шунтлаш, шунингдек интервенцион кардиологиянинг замонавий усулларидан фойдаланиш бўйича трейнинглар ва маҳорат дарслари алмашиш учун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига жорий йилнинг 4-6 июн кунлари ташриф буюриши ҳақида айтиб ўтган эдик.
Бугун чет эллик шифокорлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига ташриф буюришди ва уларни филиал директори кутиб олди. Дастлаб амалга оширилиши режалаштирилаётган жаррохлик амалиётлари ҳақида келишиб олинди. Шундан сўнг кун тартибидаги жаррохлик амалиётларга киришилди. Ташрифнинг дастлабки кунида 2 та очиқ турдаги ва 2 та ёпиқ турдаги мураккаб жаррохлик амалиётлари мувофаққиятли ўтказилди.