“Кардио клуб” ўз фаолиятини тиклади. Жорий йилнинг 28 май куни Қарши шаҳар “Сказка” ресторани конференсиялар залида КРКА компанияси ҳомийлиги ва вилоятимиз кардиологлари иштирокида “Кардио клуб” йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни РИКИАТМ Қарши филиали директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг кун тартиби бўйича 3 та замонавий юқори технологик жаррохлик амалиётлари бўйича маърузалар эшитилди.
1.Юрак туғма нуқсонларини замонавий даволаш усуллари бўйича Холиқулов С.Ш. маъруза қилди.
2.Юрак тахиаритмияларида юрак ичи электрофизиологик текшируви ва радиочастотали аблация бўйича Қўзиев Ф.А. маъруза қилди.
3.Юрак қисқариш сони назорати бўйича Норқулов М.С. маъруза қилди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Бу каби йиғилишлар пандимея сабаб анча вақтдан буюн ташкил этилмаётган эди. Энди йиғилишни хар ойнинг охирги жума куни ўтказиш бўйича келишиб олинди. Йиғилиш кўтаринки кайфиятда ўз ниҳоясига етди.