Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши инспекторлари томонидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали ишчи ходимларига меҳнат мухофазаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббий маркази Қарши филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Авазов Дилшод Амирқулович кириш сўзи билан очиб берди ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Болтаев Жавохир Жамшид ўғли ва меҳнат хуқуқ инспектори Гулмуродов Комилжон Дилмуродовичларни таништирди. Сўнгра Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат хуқуқ инспектори Гулмуродов Комилжон Дилмуродович Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 май кунидаги 75-п сонли фармоишига асосан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроси қўмитасининг 2021 йил 4 май кунидаги 2-27 “с”сонли қарорининг тасдиқланган 11-иловасига кўра, “Ўзбекистон Соғлиқи сақлаш ходимлар касаба уюшаси Республика Кенгаши касаба уюшмаси хизматидаги корхона, муассаса, ташкилотларга меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши ҳамда тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари бандлари бажарилиши юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Марказ йигилиш катнашчилари томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат хуқуқ инспектори Гулмуродов Комилжон Дилмуродовичга бир канча қизиқарли саволлар билан мурожаат килишди. Мехнат мухофазаси хуқуқ бўйича инспектори К.Гулмуродов ходимлар томонидан берилган саволларга хукукий жихатдан қониқарди жавоблар билан тушунтириш ишларини олиб борди.
Йигилиш давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Болтаев Жавохир Жамшид ўғли Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 май кунидаги 75-п сонли фармоишига кўра меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши ҳамда жамоа шартномалари бандлари бажарилиши, ходимларнинг меҳнатини мухофаза килиш, ижтимоий иқтисодий хуқуқ ва манфаатларига тегишли бўлган норматив шароитлари тўғрисида гапириб, марказ ходимларига тушунтириш ишларини олиб борди.