Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида махорат дарслари давом этади. Навбатдаги мехмонимиз РИКИАТМ Қарши филиали директори т.ф.д. Юлдошев Н.П. нинг дўсти, устози, Россия давлати Мешалкин номидаги илмий-тиббий тадқиқот маркази Рэнтген эндоваскуляр жаррохлик бўлими рахбари, т.ф.н. Редкин Д.А. бўлди. Ҳурматли меҳмонимиз т.ф.н. Редкин Д.А. директоримиз т.ф.д. Юлдошев Н.П. билан биргаликда 10 га якин беморларда рентген-эндоваскуляр жаррохлик амалиётлари ўтказилди. Улар чап коронар артерия ўзанини стентлаш, коронар артерия окклюзиясини аниеград ва ретроград усулда очиш ва стентлаш, коронар томирлар бифуркациясини «V stenting» техникасида стентлаш, уйку артериясини стентлаш ва умровости артерияси окклюзиясини очиш ва стентлаш каби юқори тажриба ва чуқур билим талаб киладиган амалиётлардир. Т.ф.н. Редкин Д.А.нинг марказимизга иккинчи ташрифи ҳам марказимиз интервенцион кардиологлар жамоаси учун бетакрор махорат дарси бўлди. Унинг иштирокидаги қилинган амалиётлар нафақат Кашкадарё микёсида, балки Республика микёсида ҳам ноёб ҳисобланади. Ушбу хамкорлик учун т.ф.н. Редкин Дмитрий Анатольевичга марказимиз маъмурияти ўз миннатдорчилигини билдиради.
