Ҳозирги кунда юртимизда аҳолини иш билан таъминлаш устувор масалалардан ҳисобланади. Шундай экан тиббиёт соҳасида ҳам мазкур масалада ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 13 апрел санасида РИКИАТМ Қарши филиалига ҳамширалик соҳаси бўйича иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар иштирокида мавжуд иш ўринлари учун танлов бўлиб ўтди.
Танлов марказ директори т.ф.д. Н.П. Юлдошев раислигида малакали шифокор ва ҳамширалардан иборат хайъат аъзолари ва Қарши шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази матахассиси гувохлигида ўтказилди. Ушбу танловда бир гуруҳ фуқароларга тиббиёт соҳасига доир саволлардан тузилган белитлар тақдим этилди ва жавоблар қабул қилинди. Саволларга ноаниқ жавоб берган ва кўп йиллар давомида ишламаган ҳамшираларга қўшимча кардиология ва ҳаширалик ишлари бўйича қўшимча саволлар берилди. Танлов якунида хайъат аъзолари томонидан фуқаролар орасидан саволларга қониқарли жавоб берган 2 нафари ҳамширага вакант жойлар бўйича белгиланган тартибда ишга қабул қилиш борасида келишиб олинди.