Ҳабарингиз бор 1 апрелдан Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланади. Шунинг учун жорий йилнинг 2 апрел санасидан бошлаб РИКИАТМ Қарши филиалида алоҳида эмлаш ҳонаси ташкил қилиниб, Қарши шаҳар 6-оилавий поликлиника ҳамширалари томонидан тиббиёт ходимларини эмлаш бошланди. Дастлаб уларга вакцина ҳақида батафсил маълумот берилиб, умумий аҳволи кўздан кечирилиб, қон босимлари ўлчаниб сўнгра AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан эмланмоқда.
Биринчилардан бўлиб ўз ихтиёри билан филиал директори т.ф.д. Н.П. Юлдошев эмланди. Кейинчалик бошқа ходимлар ҳам ўз навбати билан эмланмоқда. Эмлаш жараёнлари давом этмоқда