Бугун РИКИАТМ Қарши филиалида Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қашқадарё вилоят кенгашининг раиси Н.Ш. Чоршанбиев ва бир гуруҳ аъзолари иштирокида маданий-марифий тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирни филиал директори т.ф.д. Н.П. Юлдошев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг кенгаш раиси Н.Ш. Чоршанбиев сўзга чиқиб, дастлаб кенгаш ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди ва 1979-89 йиллар оралиғида бўлиб ўтган ўша машъум “Афғон уруши” да иштирок этган байналминалчи жангчи-фахрийларнинг соғлиқларини тиклашда астойидил хизматлари учун филиал директори т.ф.д. Н.П. Юлдошев ҳамда филиал юрак ишимек касалликлари ва реабилитация бўлими бошлиғи Ғ.Ғ. Ражабовларни “Ўзбекистон ветеран бирлашмаси олдидаги хизматлари” учун медали ва ташаккурномалар билан тақдирлади.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга уруш ветерани Н. Ҳамроев томонидан жонли ижрода бир жуфт мусиқа ижро этиб берилди.
РИКИАТМ Қарши филиали жамоаси кўрсатилган ушбу ҳурмат ва эътибор учун Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қашқадарё вилоят кенгашига ўз миннатдорчилигини ва ҳар доим тиббий хизмат кўрсатишга тайёрлигини билдиради.