Бугун РИКИАТМ Қарши филиалида “Abbott Laboratories” компаниясининг Россия ва МДҲ давлатларида Юрак жарроҳлиги бўлими, маркетинг ва сотиш бўйича менежери А.А. Потебня ва филиал директори т.ф.д. Н.П. Юлдошев ўртасида юрак қон томир касалликларида инновацион технологик янгиликлар ва ҳамкорлик қилиш бўйича учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад компания томонидан Қарши филиалига тиббий воситаларни арзон ва қулай нархларда етказиб беришдан иборат бўлди. Дастлаб А.А. Потебня компания ҳақида қисқача маълумот бериб, шу қаторда юрак қон-томир касалликларига доир дори воситаларининг ишлаб чиқарилиши тартиби, ҳусусиятлари, таркиби, таъсири, қўлланилиши ва ножўя реакциялари ҳақида ҳам батафсил тақдимот орқали тушунтириб ўтди. Сўнгра Қарши кардиология маркази директори т.ф.д. Юлдошев Н.П., ҳам учрашув сўнгида янги инновацион технологияларнинг Қашқадарё вилояти миқёсидаги ўрни ва аҳамияти ҳакида фикр билдириб, келгусида қилинадиган ишлар режаси ҳақида келишиб олинди.
РИКИАТМ Қарши филиали директори ва жамоаси А.А. Потебняга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.