2021 йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бир қанча ишлар олиб бориш режалаштирилган. Шуларни инобатга олган ҳолда марказимиз директори т.ф.д Юлдошев Набижон Пиримовичнинг ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ ходимлари жумладан, марказнинг ташкилий ишлар бўйича директор ўринбосари т.ф.н. Тошпўлатов Хамидулла Абдуллаевич, рентгенэндоваскуляр жаррохлик бўлими шифокори Норбоев Аброр Абдурашидович, функционал диагност Илхамова Лайло Тохировналар марказимиз шифокорлари билан тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюришди ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди.